Линклар

Бугун совет қўшинларининг Афғонистон ҳудудини тарк этганларига 14 йил тўлди.


Россиянинг Санкт-Петербург шаҳридаги Серафимовское қабристонида уруш қурбонларини хотирлаш ва қабрларга гулчамбар қўйиш маросими бўлиб ўтди. Волгоград фуқаролари Афғонистон урушида ҳалок бўлган 185 нафар волгоградликни хотирладилар. Омск шаҳрида уруш ветеранлари ва уларнинг оилалари учун янги уй қурилишининг бошланиши нишонланди.
Тожикистонда ҳам бу сана нишонланди. Урушда қатнашган қарийб 16 минг тожикистонлик иштирокида маросим бўлиб ўтди.
1979 йилда Афғонистон ҳудудига олиб кирилган совет қўшинлари мамлакатни 1989 йил 15 февралда тарк этган эдилар. 10 йиллик уруш давомида 15 минг совет аскари ҳалок бўлган, минглаб одамлар ногирон қолганлар. Афғонистон томонидан ҳалок бўлганлар сони бундан ҳам кўп.
XS
SM
MD
LG