Линклар

БМТнинг маълум қилишича, Ироқ раҳбарияти Қуролсизланиш бўйича халқаро конференцияга раислик қилиш таклифини рад этди.


Раислик қилиш ҳуқуқи 17 март куни Ироққа ўтиши кутилаётган эди. Бироқ расмий Бағдод БМТга мактуб йўллаб, раислик қилишдан бош тортган, ўзининг бундай қарорига эса тушунтириш бермаган.
АҚШ Ироқнинг конференцияга раислик қилиши хусусида бир неча бор қаршилик изҳор этган эди. Ушбу конференция одатда Женевада бўлиб ўтади ва унга раислик қилиш ҳуқуқи алфавит бўйича бир мамлакатдан бошқасига ўтади. Конференцияда 66 мамлакат қатнашиб, улар глобал қуролсизланиш масаласини муҳокама қиладилар.
XS
SM
MD
LG