Линклар

Афғонистонда жойлаштирилган тинчлик сақловчи қўшинларнинг янги қўмондони Афғонистон полицияси билан ҳамкорликни чуқурлаштириш ниятини билдирди.


Германиялик генерал-лейтенант Норберт ван Хейст жорий йилнинг охирида бўлиб ўтадиган Лўя Жиргада янги конституция қабул қилиниши олдидан ушбу ҳамкорликни чуқурлаштириш ниҳоятда муҳим, деб таъкидлади.
БМТ мандати билан Афғонистонда фаолият олиб бораётган халқаро қўшинлар устидан қўмондонлик ўтган душанба куни Туркиядан Германия ва Нидерландияга ўтган эди.
Ҳозирги кунда сони 4200 аскарга етган қўшинлар пойтахт Кобулда 2001 йил декабр ойида жойлаштирилган эдилар. Қўмондонлик июн ойида Туркияга ўтган, ундан олдин эса қўшинларга Британия ҳарбийлари раҳбарлик қилган эдилар.
XS
SM
MD
LG