Линклар

Ироқ Ташқи ишлар вазири Нажи Сабрий Коҳирада Араб давлатлари лигаси Бош котиби Амр Мусса билан учрашди ва Ироққа қарши урушнинг олдини олиш йўлларини муҳокама қилди.


Музокаралар давомида БМТ инспекторларининг жума куни Хавфсизлик Кенгашида берган ҳисоботларига алоҳида эътибор қаратилди.
Эртага Коҳирада Араб давлатлари лигасининг расмий учрашуви бошланади. Ташкилотга аъзо 22 давлат вакиллари Ироқ бўҳронини муҳокама қиладилар. Учрашувга мезбонлик қилаётган Миср президенти Хусни Муборак бугун араб давлатлари лидерларини Ироқ бўйича ягона позиция ишлаб чиқишга ва бу билан урушнинг олдини олишга даъват этди.
XS
SM
MD
LG