Линклар

Европа Иттифоқи раҳбарларининг Ироқ масаласи юзасидаги фавқулодда учрашувига иштирок этиш учун бугун Брюсселга борган Франция президенти Жак Ширак унинг ҳукумати Ироққа қарши ҳарбий ҳужум қилинишига қарши эканини таъкидлади.


Франциядан ташқари, Германия ва Белгия ҳукуматлари ҳам масалага айнан шундай ëндошмоқдалар. Британия, Италия, Испания ва Дания эса Қўшма Штатларнинг қаттиқ-қўл позициясини қўллаб-қувватламоқда.
Саммит олдидан Европа Иттифоқига аъзо давлатлар Ташқи ишлар вазирлари учрашуви ўтказилди.
Британия Ташқи ишлар вазири Жак Строуга кўра, Ироқни фақат ҳарбий куч қўллаш таҳдиди билангина қуролсизлантириш мумкин.
Белгия Ташқи ишлар вазири Луи Мишел Ироқни тинч йўллар орқали қуролсизлантириш мумкинлигига ҳали ҳам ишонишини қайд этди.
XS
SM
MD
LG