Линклар

logo-print

Туркия Бош вазири Абдулла Гулнинг бугун маълум қилишига кўра, мамлакат парламенти Ироққа қарши ҳарбий ҳужум қилиш эҳтимоли учун Туркияда АҚШ қўшинларини жойлаштириш қарорини тасдиқламаслиги мумкин.


Унга кўра, Туркия ва АҚШ расмийлари аввал қўшинларни жойлаштириш билан боғлиқ шартлар юзасидан келишиб олишлари керак.
Туркия уруш оқибатида кўриладиган иқтисодий зарар учун молиявий ëрдам олишга ҳаракат қилмоқда.
НАТО давлатлари уруш бошланган тақдирда Туркияни мудофаа қилиш борасида чиққан ўзаро келишмовчиликларни ниҳоят ҳал қилдилар. НАТОнинг кечаги учрашувида Туркияни мудофаа қилиш режаси қабул қилинди. Учрашувдан кейин тарқатилган НАТО баëнотида ëзилишича, Ироқ бўҳронига тинч йўллар орқали ечим топиш ҳаракатлари давом эттирилиши керак ва Туркияни мудофаа қилиш режаси урушга тайëргарлик ҳаракатлари бошланганини англатмайди.
XS
SM
MD
LG