Линклар

Афғонистонда ҳокимиятдан четлаштирилган Толиблар раҳбари Мулла Муҳаммад Умар томонидан ëзилган, деб таҳмин қилинаëтган мактубда афғонлар Қўшма Штатлар ва Кобул ҳукуматига қарши жиҳод урушини бошлашга чақирилади.


Покистоннинг Пешавар шаҳрида чиқадиган газеталарда чоп этилган мазкур мактубда “жиҳод урушида иштирок этолмайдиган афғонлар Қўшма Штатлар ва Кобул ҳукуматидан узоқроқ туриши керак”, деб ëзилади. Айни мактубда яна, Америка аскарлари билан ҳамкорлик қилган афғонлар қатл этилиши ҳақида огоҳлантирилган.
XS
SM
MD
LG