Линклар

Бугун Россия президенти Владимир Путин Москвага ташриф буюрган Қозоғистон президенти Нурсултон Назарбоев билан музокаралар ўтказди.


Назарбоевнинг Россия сафари чоршанбага қадар давом этади.
ИТАР-ТАСС ахборот агентлиги тарқатган хабарда айтилишича, музокаралар чоғида Россия ва Қозоғистон ўртасидаги икки томонлама муносабатларнинг истиқболлари, шунингдек, томонларни қизиқтирувчи айрим сиёсий ва иқтисодий масалалар муҳокама этилди. Балхаш кўлида атом электр станциясини қуриш ва унда Россиянинг иштироки, қозоқ нефтини транзит йўллар орқали экспорт қилиш масаласи музокараларнинг бош мавзуси бўлди.
Маълумки, 2003 йил Россияда Қозоғистон йили деб эълон қилинди. Россия ташқи ишлар вазирлиги матбуот котиби Александр Яковенкога кўра, ўтган йили икки мамлакат ўртасидаги савдо алоқалари хажми тўрт ярим миллион долларга етган.
XS
SM
MD
LG