Линклар

Ироқ уруш олдини олиш учун зудлик билан халқаро ҳамжамият талабларини бажариши керак.


Бу ҳақда БМТ Бош котиби Кофи Аннан баён қилди. Бугун Аннан Римда Италия бош вазири Силвио Берлускони ва Рим папаси Иоан Павел Иккинчи билан Ироқ масаласини муҳокама этди.
Ўз навбатида БМТ инспекторлари Ироқда текшириш ишларини давом эттирмоқдалар. Бугун улар тўққизта объектни, шу жумладан кимёвий завод ва ракета ишлаб чиқаришга мослаштирилган учта корхонани кўздан кечирдилар.
Душанба куни кечқурун Брюсселда фавқулодда саммитга тўпланган Европа Иттифоқи давлатлари раҳбарлари Ироқнинг халқаро ҳамжамият талабларига бўйсуниб, қуролсизланиши кераклиги ҳақидаги декларацияни қабул қилдилар.
Ҳужжатда Ироққа қарши ҳарбий амалиётлар сўнгги чора экани таъкидланади. Шу боисдан, Европа Иттифоқи етакчилари, Бағдодда инспекция ишлари давом эттирилиши таклифи билан чиқдилар.
Кеча саммитолди учрашувларида чиқиш қилган Франция президенти Жак Ширак БМТ Хавфсизлик Кенгашининг Ироқ бўйича янги резолюциясига зарурат кўрмаётганини қайд этди. Бироқ, Буюк Британия бош вазири Тони Блэр Бағдодни қуролсизлантиришнинг бирдан – бир воситаси куч ишлатишдир, деган фикрда.
XS
SM
MD
LG