Линклар

logo-print

Буюк Британия бош вазири Тони Блэрга кўра, агар Ироққа қарши ҳужумлар бошланса, британияликларнинг урушга қарши кайфиятлари ўзгариши мумкин.


Блэрнинг бундай чиқиши Лондон кўчаларида юз минглаб киши иштирокида ўтган аксилуруш намойишларига жавоб тариқасида бўлди.
"Биз уруш бошлашга шошаётганимиз йўқ. 12 йил кутдик, масалани Хавфсизлик Кенгаши мухокамасига қўйдик. Ироқ раҳбари Саддам Хусайнга сўнгги фурсатни берганимизга ҳам мана уч ой бўлиб қоляпти, натижа йўқ", - деб таъкидлади Лондон раҳбари.
Бирлашган Миллатлар Ташкилоти Ироққа қарши ҳужум бошлаш учун резолюция чиқарган тақдирдагина Туркия АҚШ қўшинларининг мамлакат тупроқларига киришларига рухсат бериши мумкин. Туркиянинг расмий "Анадўлу" ахборот агентлиги бу борада мамлакат президенти Наждот Сезар сўзларига таяниб маълумот тарқатди.
Муҳтарам тингловчилар, бу хусусдаги тафсилотлар билан эшиттиришимиз давомида танишасиз.
XS
SM
MD
LG