Линклар

Евроосиё иқтисодий ҳамжиҳатлигининг Давлатлараро кенгаши раиси Нурсултон Назарбоев бугун 2011 йилга бориб гуруҳ ҳудудида ягона валюта жорий этиш устида иш олиб бориш лозимлигини таъкидлади.


Москвада, гуруҳ учрашувида чиқиш қилган Назарбоев ҳозирги вақтда Ҳамжиҳатлик ишчиларига маош турли валюталарда тўланилаётгани, бу эса коррупциянинг чуқурлашишига сабаб бўлаётганини айтди.
Россия Бош вазири Михаил Касьянов Ҳамжиҳатлик ҳудудида Россия рубли ягона валюта сифатида ишлатилиши кераклигини таъкидлар экан, 2005 йил 1 январдан Беларус Россия рублини муомалага киритаётганини айтиб ўтди.
Евроосиё иқтисодий ҳамжиҳатлигига Қозоғистон, Қирғизистон, Россия, Тожикистон ва Беларус кирган.
XS
SM
MD
LG