Линклар

logo-print

Туркманистонда бугун миллий байрам - “Байроқ куни”.


Байрамга сабаб - президент Сапармурот Ниёзовнинг туғилган кунидир. Ниёзов бугун Пайғамбар ёшига кирди.
Пойтахт Ашхободда ҳарбий парад ва концертлар бўлиб ўтди. Одамлар байроқлар ҳамда Ниёзов портретларини кўтариб, майдон ва марказий кўчалардан ўтдилар.
Швециянинг Гётеборг шаҳрида Россиянинг консулхонаси олдида этник туркманлар Туркманистондаги сиёсий вазиятдан норозилик билдириб, намойишга чиқдилар.
Амнести Интернешнл, Хюман Райтс Уотч, Инсон ҳуқуқлари халқаро Хелсинки федерацияси ва инсон ҳуқуқлари Мемориал маркази кеча Туркманистонга оид қўшма баёнот тарқатдилар. Унда бу мамлакатда кўп йиллардан буён инсон ҳуқуқлари доимий равишда поймол қилинаётгани қайд этилади.
XS
SM
MD
LG