Линклар

logo-print

Бугун Исроил армиясига қарашли 40 танк вертолётлар ва аскарлар ёрдамида Ғазо секторининг шарқий қисмига бостириб кирди.


Рейд натижасида 10 нафар фаластинлик ҳалок бўлди. Фаластинликларнинг яна бири ўзини Исроил танки олдида портлатиб юборди. Ҳамас исломий гуруҳи у одам гуруҳ аъзоси бўлганини тан олди. Исроил армияси раҳбарияти ҳодисага тушунтириш берар экан, ўтган шанба-якшанба кунлари Ҳамас гуруҳи бир танкни портлатган, натижада 4 нафар исроиллик аскар ҳалок бўлганини айтмоқда.
Фаластинликларнинг маълум қилишларича, ўтган кечаги рейд давомида Исроил аскарлари икки темирхона ва бир уйни бузиб ташлаганлар. Исроил эса фаланстинликлар темирхоналарда қурол ясаганларини таъкидламоқда. Фаластинликлар буни инкор этяптилар.
Ушбу рейд - сўнгги икки кун ичида амалга оширилган иккинчи рейддир. Исроил армияси Ҳамас гуруҳига қарши операцияларни жадаллаштиришга қарор қилган.
Иордан дарёсининг ғарбий соҳилидаги Нублус шаҳрида Исроил аскарлари бир фаластинликни отиб ўлдирганлар ва унинг уйини бузиб ташлаганлар. Исроил армияси расмийларининг таъкидлашларича, ушбу одам 7 ой олдин икки исроиллик аскарни ўлдирганликда гумон қилинган.
XS
SM
MD
LG