Линклар

logo-print

Жанубий Кореянинг сайланган президенти АҚШнинг Шимолий Кореяга нисбатан ҳарбий куч ишлатишга қаратилган барча уринишларига қаршилик кўрсатажагини маълум қилди.


Ро Му-хюн ўзининг Корея Савдо палатаси аъзолари олдида қилган чиқишида урушнинг олдини олиш учун АҚШ билан биргаликда ҳаракат қилмасликка тайёр эканини айтди. Шимолий Кореяга қилинган ҳужум Корея яриморолида урушнинг бошланишига туртки беради, дер экан Кореянинг сайланган президенти, ҳодисаларнинг бундай ривожини тўхтатишга ҳаракат қилажагини билдирди.
Келаси ҳафта сешанба куни мамлакатнинг тўла қонли президенти бўлиши кутилаётган Ро бундай шарҳни кеча Шимолий Корея раҳбарияти, агар унга қарши иқтисодий санкциялар жорий этилса, 1953 йилда имзоланган шартномадан чиқиши мумкинлигини билдирганидан сўнг қилди. 1953 йилда икки Корея орасидаги урушга шартнома имзолаш билан чек қўйилган эди.
АҚШ президенти Жорж Буш Шимолий Кореянинг ядровий фаолиятини дипломатик йўл билан ҳал этишни афзал кўришини таъкидлаган бўлса-да, айни вақтда Вашингтон “бошқа имкониятларни ҳам ҳисобга олаётганини” билдирган.
XS
SM
MD
LG