Линклар

Жанубий Кореянинг Таэгу шаҳар метросида кеча эрталаб бошланган ёнғин натижасида 120 одам нобуд бўлган, 100дан зиёд киши тан жароҳатлари олган, деб маълум қилинмоқда.


70дан 100 нафаргача киши тақдири ҳамон аниқланмади.
Жанубий Корея расмийлари ҳалокат натижасида нобуд бўлганлар сонини аниқлаш учун бир неча ой вақт керак бўлади, деб айтдилар. Айни вақтда расмийлар мамлакат поездларида хавфсизлик чораларини кучайтириш лозимлинини тан олдилар.
Метрода фавқулода ишлар олиб борилмоқда.
Полиция 56 ёшлик, руҳан касал бир кишини метродаги ёнғинга сабабчи бўлганлик гумони билан ҳибсга олди.
Ҳалокат рўй берган жойдан бир километр нарида 250дан зиёд оила аъзолари йиғилдилар ва расмийлардан ёнғин ҳақида тўла маълумот беришни талаб қилдилар.
XS
SM
MD
LG