Линклар

Бугун Германиянинг Хамбург шаҳар судида 11 сентябр терактларини уюштиришга ёрдам берганликда айбланаётган марокашлик устидан маҳкама жараёни бўлиб ўтди.


Натижада 28 ёшлик Мунир Эл Мутассадиқ қотилликка уринишда айбдор, деб топилди ва суд уни 15 йилга озодликдан маҳрум этиш ҳақида ҳукм чиқарди.
Прокурорларнинг таъкидлашларича, Мунир Эл Мутассадиқ 11 сентябр терактларига тайёргарлик олиб борилаётганидан хабардор бўлган ва Ал-Қоида террор тармоғининг Хамбургдаги аъзоларига ёрдам берган.
Адвокатлар эса Мутассадиқнинг айби - мусулмон биродарлари билан дўст бўлганидадир, деб, Мунирнинг Ал-Қоиданинг Афғонистондаги базаларида тренинг ўтгани унинг террорчи эканини англатмайди, деб таъкидлашаётган эди.
Мутассадиқнинг ўзи айбловларни инкор этди, бироқ самолётларни олиб қочиб, 11 сентябр куни Нью-Йоркдаги Жаҳон савдо маркази биносига бориб урган одамларнинг баъзиларини таниганини тан олди.
XS
SM
MD
LG