Линклар

Ҳиндустон билан Марказий Осиë ўртасидаги ҳарбий алоқалар


А. Аррал

Ҳиндистон Марказий Осиë республикалари билан ўз муносабатларини ревожлантирмоқда. Минтақада ўз манфаатларини кўзлаëтган Ҳиндистон учун юқори даражали бир қатор ташрифлар ҳам фойдадан холи бўлмади. Шундай ташрифлардан бири Янги Деҳлида шу ойнинг бошларида Ўзбекистон Ташқи ишлар вазири Абдулазиз Комилов томонидан амалга ошди.

Ҳозир Ҳиндистон Марказий Осиë давлатлари¸ айниқса Тожикистон билан мустаҳкам ҳарбий алоқалар ўрнатишда аниқ қадамлар ташламоқда. Унинг Афғонистонга қайта қуриш ва инсонпарварлик ëрдамларини ташувчи учқичлари аллақачон Тожикистон ҳаво базасидан фойдалана бошлаган.

Тожикистон Мудофаа вазирлиги матбуот вакили Заробиддин Сирожовга кўра¸ яқинда Ҳиндистон ҳарбий амалдорлари Душанбега келиб¸ қўшма ҳарбий машқлар масаласини муҳокама этадилар ва машқлар учун муайян вақт белгилайдилар. Ҳиндистон Мудофаа вазирлиги расмийларидан бирининг айтишича¸ мазкур ҳарбий машқлар шу йилнинг ичида амалга ошиши мумкин.

Ууруш ва Тинчликни ëритиш институти Янги Деҳлидаги ваколатхонаси директори ПР Чарининг сўзига кўра¸ Ҳиндистоннинг ушбу қўшма ҳарбий машқлардан мақсади Марказий Осиë республикалари билан ҳарбий ҳамкорликни йўлга қўйишдан иборат: "Менинг фикримча¸ бу ерда янги геосиëсий ўйин бормоқда ва у ҳозир Марказий Осиëда бошланмоқда. Менимча¸ бу минтақада Америка Қўшма Штатлари¸ Россия ва Хитой ўртасида қандайдир мусобақа бораëтганга ўхшайди. Гарчанд¸ Ҳиндистон ушбу гуруҳ таркибида бўлмаса ҳам минтақада ҳозир-нозир бўлиб туришни истайди".

Кузатувчиларнинг фикрича¸ Янги Деҳли Марказий Осиëда ҳарбий мусобақа бошлашга бир оз кечикканга ўхшайди. Чунки¸ 1993 йили Россия билан Тожикистон ўртасида дўстлик шартномаси имзоланди. Шартномага кўра¸ Россиянинг чегара қўшинлари Тожикистон чегараларини ҳимоя қиладиган бўлди. Шу мақсадда Россиянинг 201 моторлаштирилган ўқчи дивизиясининг 15 минг аскари пойтахт Душанбе ташқарисига келиб жойлашди.

Шунингдек¸ ўтган йилнинг охирларида Россиянинг ҳаво кучлари коллектив хавфсизлик шартномаси бўйича Қирғизистоннинг Кант ҳаво базасига жойлаштирилди.

Ўтган йилнинг октябр ойида эса¸ Хитой билан Қирғизистон терроризмга қарши қўшма ҳарбий машқлар ўтказишди.

АҚШ эса¸ Афғонистан масаласига аралашганидан буëн ўзининг ҳарбий кучларини Ўзбекистон ва Қирғизистонга олиб келган.

Чарининг қўшимча қилишича¸ Ҳиндистоннинг Тожикистон билан ҳарбий ҳамкорлиги асосан ҳарбий таълим ва ҳарбий машқ соҳасида бўлади. Ҳар ҳолда Янги Деҳли Марказий Осиë давлатларини ҳарбий соҳада Москва ва Вашингтон каби таъминлайолмаслиги мумкин.

Москвадаги сиëсий тадқиқотлар маркази ходими Вадим Козлиннинг айтишича¸ Ҳиндистоннинг Марказий Осиëда ҳарбий машқлар ўтказиши яъни минтақадаги геосиëсий ўйинга қўшилиши бу ердаги чигаллаштириб юбориши мумкин. "Биз дунëда блоклар ва иттифоқларнинг қайта ташкил этиш сиëсатига гувоҳ бўлишимиз мумкин. Масалан¸ Шанхай ташкилотига ўхшаган янги мудофаа тизимининг ташкил этилиши фикримиз исботи бўлиши мумкин. Бу иттифоқ таркибига Россия¸ Хитой¸ Қирғизистон¸ Тожикистон¸ Қозоғистон ва Ўзбекистон киради. Ҳиндистон ва Покистон ҳам ушбу ташкилотга аъзо бўлиш истаги борлигини билдирдилар. Бу масала ҳозиги кунда Ҳиндистон раҳбарлари учун энг муҳим масала ҳисобланаëтганга ўхшайди".

Москвадаги бошқа бир марказ – Постсовет тадқиқотлар маркази ходими Артем Малгиннинг таъкидлашича¸ Ҳиндистон билан Тожикистон ўртасида ҳар қандай ҳарбий ҳамкорлик қилишга бир оз бўлсада асос бор. Чунки¸ Тожикистон билан Афғонистон ўртасидаги чегара 1300 километрдан иборат. Бу эса¸ минтақа учун ҳам¸ Россия учун ҳам барқарорсизлик манбаи ҳисобланади. Шунга қарамай¸ минтақада Ҳиндистонсиз ҳам етарли томонлар борлигига ишора қилади у: "Менимча¸ у ерда минтақага мансуб бўлмаган икки ўйинчи борлигининг ўзи етарли. Демоқчиманки¸ Россиянинг Тожикистондаги 201 дивизияси ҳамда Америка кучлари. Агарда улар истаса¸ ўзларининг минтақадаги кучлари билан Тожикистон ишларига у ëки бу шаклда аралашиб биладилар. Ҳиндистоннинг¸ ўзидан анча узоқда бўлган бу минтақада ҳазирча қиладиган иши йўқ".
XS
SM
MD
LG