Линклар

Афғонистон президенти Ҳамид Карзай собиқ афғон жангчиларини қуролсизлантириш ва ягона миллий армияга бирлаштириш ҳақидаги донорлар конференциясига иштирок этиш учун бугун Токиога ташриф буюрди.


Шанба куни бошланадиган мазкур конференцияда 45 донор давлат ва ташкилот, жумладан Япония, Амерка Қўшма Штатлар, Халқаро Валюта Жамғармаси ва Жаҳон Банки расмий вакиллари қатнашадилар. Учрашувда урушлар оқибатида вайронага айланган Афғонистонга бир неча ўн миллион доллар қимматида янги ëрдам бериш тасдиқланиши кутилмоқда.
XS
SM
MD
LG