Линклар

Афғонистон Мудофаа вазирлиги мазкур вазирликдаги лавозимларни турли этник гуруҳлар орасида тенг тақсимлашга киришди.


Мудофаа вазири Муҳаммад Фаҳимнинг бугун Кобулда мухбирларга айтишига кўра, 16 нафар этник тожик генераллари ўринига ўзбек, паштун ва хазора этник гуруҳларига мансуб бўлган офицерлар тайинланган. Фаҳимнинг айтишича, вазифасидан бўшатилган тожик генераллари вазирликда бошқа ишлар билан таъминланадилар.
Фаҳим бошчилигидаги Шимол Иттифоқида бўлган этник тожиклар Мудофаа вазирлигидаги асосий лавозимларни эгаллаб олишгани танқид қилиб келинаëтган эди. Маълумки,2001 йилда АҚШ етакчилигида бошланган аксил-террор кампаниясида Толиблар режими ағдарилганидан кейин, Шимол Иттифоқи ҳокимиятни эгаллади.
XS
SM
MD
LG