Линклар

Кеча Арманистонда бўлиб ўтган президентлик сайловларининг биринчи даврасида иқтидордаги президент Роберт Кочарян кўпчилик овозини қозона олмади.


Икки ҳафтадан кейин ўтказиладиган сайловларнинг иккинчи даврасида Кочарян асосий рақиби Степан Демирчян билан рақобатлашадиган бўлди.
Еревандаги мухбиримизнинг Марказий Сайлов комиссияси маълумотларига асосланиб хабар қилишича, Кочарян 49,9 фоиз, Демирчян эса 27,7 фоиз овоз олган. Мухолифатнинг бошқа бир номзоди Арташес Гегхамиянга эса 17 фоиз овоз берилган.
Демирчянга тарафдор бўлган минглаб арманистонликлар Марказий Сайлов комиссияси биноси яқинида намойиш қилиб,ҳукумат амалдорларини овозларни Кочарян фойдасига сохталаштирганликда айбладилар.
XS
SM
MD
LG