Линклар

logo-print

Анқара ҳукумати Ироққа қарши эҳтимолий уруш учун Туркияда АҚШ қўшинларини жойлаштиришга рухсат беришдан олдин, Вашингтондан молиявий ëрдам ҳақида ëзма кафолат беришни талаб қилмоқда.


Туркиядаги ҳукмрон Адолат ва Тараққиëт партияси лидери Ражеп Тайип Эрдўғаннинг бугун таъкидлашича, Туркияга молиявий ëрдам бериш АҚШ Конгресси томонидан расман тасдиқланиши керак.
Хабарларга кўра, АҚШ Туркияга ëрдам сифатида олти миллиард доллар ва қарз ўлароқ 20 миллиард доллар беришни таклиф қилган. Туркия эса уруш оқибатида иқтисодиëтига етадиган зарарни қоплаш учун, жами 30 миллиард доллар берилишини сўрамоқда.
XS
SM
MD
LG