Линклар

logo-print

Бугун Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов БМТ ҳарбий инспекторлари Ироқни тарк этиш ëки Ироқни қуролсизлантириш учун куч қўллашга замин яратувчи баëнот тарқатиш борасида кучли босимга учраëтганларини маълум қилди.


Аммо Иванов, инспекторларга ким босим қилаëтганини тилга олмади. У инспекторларни ўз ишларини профессионал ва холисона шаклда бажаришни давом эттиришга чақирди.
Айни пайтда Иванов, Ироқни инспекторлар билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга даъват қилди. У шунингдек, Ироқнинг тахмин қилинаëтган оммавий қирғин қуролларидан хабардор бўлган барча давлатларни, БМТ ҳарбий инспекторларига маълумот беришга чақирди.
“Россия Ироққа қарши ҳужум қилишга рухсат берувчи янги резолюция лойиҳасини вето қиладими?”, деб сўралганида, Иванов: “Ҳозирча БМТ Хавфсизлик Кенгашига бундай резолюция лойиҳаси тақдим қилингани йўқ”, деб жавоб қилди.
XS
SM
MD
LG