Линклар

logo-print

Бугун Қирғизистон конституциявий суди парламентдаги мухолифат депутатларининг қирғиз ерларини Хитойга бериш ҳақидаги ҳукумат келишувига нисбатан норозилик аризасини кўриб чиқишга киришди.


Мазкур келишувга мувофиқ, Қирғизистоннинг Ўзанги-Куш минтақасидаги тахминан 1 минг 250 квадрат километр ер Хитойга топширилди. Мухолифат депутатлари шартномада ниҳоятда катта ердан воз кечилган ва келишувни тасдиқлашда конституциявий меъëрларга амал қилинмаган, деб таъкидлашмоқда.
Ўтган йили Қирғизистонда ушбу келишувга қарши оммавий намойишлар ўтказилган ва бу Бош вазирнинг бутун ҳукумат билан бирга истеъфо беришига қисман сабаб бўлган эди.
Мазкур келишув Қирғизистон президенти Асқар Ақаев имзолаганидан сўнг аллқачон қонуний кучга кирди.
XS
SM
MD
LG