Линклар

Бугун Анқарада Туркия Бош вазири Абдулла Гул АҚШ Конгресси делегацияси билан учрашди.


Учрашувда Америка кучларини Туркияга жойлаштириш бадалига Анқарага кўрсатиладиган ëрдам масаласини муҳокама қилдилар. Бу хусусда, учрашувдан сўнг сўз юритган Гул, "Келаси кунлар ичида натижага эришилиши мумкин", дея баëн этди.
Туркиянинг иқтидордаги партияси лидери Ражап Эрдуғанга кўра, Туркия, АҚШ таклифини қабул қилишдан олдин президент Жорж Буш томонидан ëзма кафолат берилишини истайди: "Мен халқаро сиëсат саҳнасида оғзаки кафолат қабул қилинганини ҳеч қачон кўрмаганман ва буни қабул қилолмайман", деб таъкидлади.
XS
SM
MD
LG