Линклар

БМТ инспекторлари бошлиғи Ханс Бликс 21 феврал куни кечқурун Ироқ ҳукуматига йўллаган мактубида, ўнлаб ноқонуний ракеталар ва унга тегишли барча қурилмалар 1 мартгача йўқ қилиниши кераклиги буюрилган.


Айни пайтда, бугун АҚШ Ироққа ҳужум қилиш учун қўшинларини Туркияга жойлаштиришга рухсат берадиган келишувга эришиш арафасида эканини билдирди. Маълумотларга кўра, Туркия Ташқи ишлар вазири Ясар Якис, АҚШ Туркиядаги ҳарбий базалардан фойдаланиши борасида кенг кўламли шартномага эришилганини айтган.
АҚШ президенти Жорж Буш бугун Техасдаги Крўфордда Испания Бош вазири Хосе Мариа Азнар билан учрашади. Музокаралар чоғида, Ироққа қарши ҳарбий куч ишлатишга рухсат берувчи янги БМТ резолюциясини қабул қилишга бошқа давлатларни ҳам жалб этиш масаласи муҳокама этилиши кутилмоқда.
Малайзияда Қўшилмаслик ҳаракатининг араб бўлмаган 114 давлат вакиллари Ироққа қарши эҳтимоли бўлган уруш ҳусусида чуқур ташвишланиш билдирилган резолюция лойиҳасини ишлаб чиқдилар. Аммо унда араб давлатлари таъкидлаётганларидек, Ироққа қарши ҳар қандай уруш агрессия ҳисобланиши ёзилмаган. Резолюция лойиҳаси Ироқ ҳукуматини БМТ инспекторлари билан тўлиқ ҳамкорлик қилишга чақирган.
XS
SM
MD
LG