Линклар

logo-print

АҚШ Давлат котиби Колин Пауэлл Осиё давлатларига белгиланган сафарининг биринчи босқичида бугун Токиода Япония Бош вазири Юнихиро Коизуми билан учрашди.


Сўзлашувлар чоғида Корея ярим оролида юзага келган кескин вазиятни юмшатиш масаласи муҳокама этилди. Колин Пауэлл Япониядан кейин Хитой, сўнгра Жанубий Кореяга боради.
Айни пайтда, бугун Қўшилмаслик Ҳаракатига аъзо 114 давлат ташқи ишлар вазирлари ва бошқа расмийлари, ядровий дастур хусусида Корея ярим оролида кескин вазият келиб чиқишига АҚШ сабабчи экани ҳақидаги Шимолий Кореянинг айбловини рад этдилар.
XS
SM
MD
LG