Линклар

Эрон ҳукуматининг танилган танқидчиси, парламентнинг собиқ депутати Қосим Солиҳ Сади бугун Париждан Теҳронга қайтиб келганда аэропортда хавфсизлик ходимлари томонидан қамоққа олинди.


Сади ўғли Жаваднинг Фардо радиосига айтишига кўра, унинг отаси қамоққа олингани тўғрисида оиласини хабардор қилган.
“Отам бугун эрталаб Париждан Теҳронга қайтиб келганда аэропортда Ички ишлар бошқармаси ходимлари томонидан ҳибсга олинди. Отам ходимларнинг рухсати билан онамга қўнғироқ қилиб, қамоққа олинганини маълум қилди”, - деди Садининг ўғли Жавад.
Яқинда Қосим Солиҳ Сади Эрон олий руҳонийси Аятуллоҳ Али Хаменеийни танқид қилиб, мақолалар ëзди.
XS
SM
MD
LG