Линклар

logo-print

Бугун Россияга АҚШ Давлат котибининг ўринбосари Жон Болтон расмий Москванинг Эронда атом электр станциясини қуриш ишларида ëрдам бераëтгани борасидаги хавотирлар юзасидан Россия расмийлари билан музокаралар ўтказмоқда.


Россия Ташқи ишлар вазирининг ўринбосари Георгий Мамедов билан кўришган Болтон, уч кунлик Москва сафари давомида Россиянинг атом энергияси бўйича вазири Александр Румянцев билан ҳам учрашади.
Қўшма Штатлар Россияни Эрон билан ядровий соҳада ҳамкорлик қилмасликка чақириб келмоқда. Вашингтон маъмурияти Эронни терроризм ҳомийси, деб ҳисоблайди.
Яқинда АҚШнинг Москвадаги элчиси Александр Вершбоу Эронни ядровий қуроллар ишлаб чиқаришга уринаëтганликда айблади.
Теҳрон ҳукумати ушбу айбловни рад этиб, атом электр станциясидан фақат тинч мақсадларда фойдаланишини билдирди.
XS
SM
MD
LG