Линклар

logo-print

Бугун Туркия кабинети Ироққа қарши эҳтимолий уруш учун АҚШ қўшинларини Туркияда жойлаштириш ҳақидаги қарорни тасдиқлади.


Туркия Бош вазирининг ўринбосари Абдуллатиф Сенернинг қайд этишича, эртага парламент депутатлари мазкур қарор хусусида овоз беришлари кутилмоқда.
АҚШ қўшинларини Туркияда жойлаштириш ҳақидаги келишувнинг молиявий шартлари тўғрисида чиққан тортишувлар бир неча ҳафтадан бери давом этмоқда. Хабарларга кўра, АҚШ уруш оқибатида Туркия иқтисодиëтига етадиган зарарни қоплаш учун Анқарага беш миллиард долларни ëрдам сифатида ва 10 миллиард долларни қарз ўлароқ беришни таклиф қилмоқда.
Абдуллатиф Сенернинг маълум қилишича, Туркия ва АҚШ расмийлари ҳали ҳам ушбу келишувнинг сўнгги деталлари устида ишлашмоқда.
XS
SM
MD
LG