Линклар

logo-print

Британия Ташқи ишлар вазири Жак Строу Лондон ва Вашингтон ҳукуматлари келаси икки ҳафта ичида БМТ Хавфсизлик Кенгашида Ироққа қарши ҳарбий куч қўллашга рухсат берувчи янги резолюция лойиҳаси ҳақида қарор қабул қилинишини исташларини маълум қилди.


Бугун Брюсселда Европа Иттифоқи Ташқи ишлар вазирларининг учрашуви доирасида сўз юритган Жак Строу мухбирларга қуйидагича баëнот берди:
“Биз халқаро ҳамжамиятнинг муросага келишини ва Ироқнинг тўлиқ ҳамкорлик қилишини хоҳлаëтганимиз учун БМТ Хавфсизлик Кенгашидан қарор қабул қилишини сўрашдан аввал икки ҳафта ва балки бундан сал кўпроқ вақт бераяпмиз”, - деди Британия Ташқи ишлар вазири жумладан.
Ироқ борасидаги янги резолюция лойиҳаси бугун БМТ Хавфсизлик Кенгашида тақдим қилинади.
Айни пайтда, Ироққа нисбатан ҳужум қилинишига қарши бўлган Германия ва Франция раҳбарлари дипломатик ташаббусларни мувофиқлаштириш учун бугун Берлинда учрашадилар.
XS
SM
MD
LG