Линклар

Бугун Хитойнинг Қирғизистон ва Тожикистонга чегарадош бўлган Шинжон уйғур минтақасида кучли зилзила рўй бергани оқибатида камида 242 киши нобуд бўлди ва мингдан ошиқ киши яраланди.


Хитой расмийларининг маълум қилишича, табиий офат содир бўлган ҳудудларда алоқа воситалари ишдан чиққан. Шу боис қурбон бўлган ва яраланганлар сони ошиши мумкин.
Шинхуа ахборот агентлиги хабарига кўра, Шинжон минтақасидаги Яшу қишлоғида мингдан ортиқ уй ва мактаб бинолари вайрон бўлган.
Зилзила кучи Рихтер шкаласида 6,8 баллни ташкил қилган.
XS
SM
MD
LG