Линклар

logo-print

АҚШ Мудофаа вазирининг ўринбосари Пол Вулфовитс Америка қўшинлари Ироққа кирган тақдирда, Вашингтоннинг мақсади мамлакатни узоқ муддатда ишғол этиб туриш эмас, балки Ироқни Саддам Ҳусайн режимидан озод қилишдан иборат бўлишини маълум қилди.


Кеча Мичиган штатининг Диэрборн шаҳрида келиб чиқиши ироқлик бўлган америкаликлар ва ироқлик мухожирлар билан учрашган Вулфовитс Қўшма Штатлар Бағдодда демократик ҳукумат ташкил қилишда ëрдам бергандан сўнг, ўз ҳарбий кучларини Ироқдан олиб чиқишини баëн қилди.
Америка қўшинлари Ироқни ишғол этгандан кейин мамлакатни ким бошқариши ҳақида сўралганида, АҚШ Мудофаа вазири ўринбосари Вашингтон Бағдодда унинг тили билан айтганда “қўғирчоқ” ҳукуматни ўрнатмаслигини таъкидлади. Аммо Пол Волфовитз урушдан сўнг Америка аскарлари Ироқда хавфсизликни таъминлаш ишларида қатнашишлари мумкинлигини қайд этди.
XS
SM
MD
LG