Линклар

logo-print

Хитойнинг Шинжон вилоятида юз берган кучли зилзила оқибатида юзлаб одамлар нобуд бўлгани билдирилди.


Маълумотларга кўра, Рихтер шкаласи бўйича 6.8 балллик зилзила рўй берган мазкур вилоятда ҳозирда қутқариш ишлари давом этмоқда. Зилзила эпицентри Тожикистон ва Қирғизистон чегараси яқинида бўлган.
Хитой телевидениеси тарқатган сўнгги хабарга кўра, 24 феврал куни юз берган табиий офат натижасида 260 киши нобуд бўлган, 2050 киши тан жарохати олган. Бундан ташқари 8800 уй ва 900та мактаб биноси вайрон бўлган. Синхуа ахборот агентлигига кўра, қутқариш ишларига 5000дан ортиқ Хитой аскари, милиция ва бошқа ташкилот аъзолари жалб этилган.
XS
SM
MD
LG