Линклар

Покистонлик қутқарувчилар гуруҳи Карачи яқинида ҳалокатга учраган самолёт бортида бўлган Афғонистон вазири ва яна икки шахсни қидиришда давом этмоқдалар.


Покистон ҳарбий денгиз флоти матбуот котиби Рошан Ҳаёл, Афғонистон Саноат вазири Жума Муҳаммад Муҳаммадий ва яна икки шахсни қидириб топиш учун барча имконият ишга солинганини билдирди. Муҳаммадий, тўрт нафар Афғонистон фуқароси, хитойлик тадбиркор, ҳамда учувчилар нобуд бўлган мазкур халокатига техник носозлик сабаб бўлгани тахмин қилинмоқда.
Ҳалокат юз берган Араб денгизи сувларидан уч афғонистонлик йўловчи ва икки покистонлик учувчининг жасади топилган.
XS
SM
MD
LG