Линклар

logo-print

Қирғизистон Ички ишлар вазирлиги бугун тарқатган маълумотга кўра, мунозарали чегара минтақасида қирғизистонлик бир фуқаро ўзбек чегарачилари кўмган минада портлаб ҳалок бўлган.


Вазирлик ушбу воқеа 24 феврал куни юз берганини билдирди.
Боткен тумани милицияси вакили, бу воқеа Қирғизистон ва Тожикистон ўртасидаги мунозарали чегара минтақасида рўй берганини, аммо у ерга минани Ўзбекистон чегарачилари кўмганини айтди. Хабарда, Қирғизистон, Ўзбекистон ва Тожикистон ҳудудлари туташган тоғли минтақада ўзаро чегаралар аниқ белгиланмагани билдирилган.
XS
SM
MD
LG