Линклар

Қароргоҳи Ню Йоркда жойлашган "Хюман Райтс Уотч" халқаро инсон ҳуқуқлари ташкилоти Ўзбекистонда журналист Эргаш Бобожонов қамоққа олингани юзасидан ташвишланиш билдирди.


Ташкилот чиқарган баёнотда журналистнинг қамоққа олингани Ўзбекистонда мустақил фикрловчи инсонларга тазйиқлар яна кучайганидан далолат экани таъкидланади. "Бирлик" халқ ҳаракати аъзоси бўлган 61 яшар Эргаш Бобожонов бир ой олдин Фарғона вилоятида туҳмат ва давлат сирларини ошкор қилганлик айби билан қамоққа олинган эди. Ҳозирда унинг руҳий саломатлиги оғирлашгани айтилмоқда.
XS
SM
MD
LG