Линклар

БМТ қурол-аслаҳа инспекторлари раҳбари Ханс Бликс Ироқ раҳбариятининг сўнгги уринишларини халқаро экспертлар билан ҳамкорлик сари қилинган муҳим қадам дея таърифлади.


Сешанба куни Бағдод халқаро инспекторларга 1991 йилги Кўрфаз урушидан кейин оммавий қирғин қуроллари йўқ қилингани ҳақидаги янги маълумотларни тақдим этган эди.
Ўз навбатида АҚШ президенти Жорж Буш Саддам Хусайн режимининг тўлиқ қуролсизланишигина урушни тўхтатиб қолиши мумкинлигини баён қилди ва айни пайтда БМТ Хавфсизлик кенгашига тақдим этилган янги резолюция лойиҳаси маъқулланишига умид билдирди.
XS
SM
MD
LG