Линклар

Бугун Украина мухолифат лидерларидан бири президент Леонид Кучмани, ўз ибораси билан айтганда, сиëсатчи ва журналистларга қарши террор кампаниясини тўхтатишга чақирди.


Украина собиқ Бош вазири ва мухолифат партияси раҳбари Виктор Юшченко Кучма ва ҳукуматнинг бошқа расмийларига йўллаган очиқ мактубида, “сирли равишда қотилликлар содир этиш, етакчи сиëсатчилар ва журналистларни ўлдириб кетишлар, шунингдек сиëсий мухолифларни чўчитиш учун зўравонлик қилишлар режимга хос воқеаларга айланганини, ëзади.
Юшченко мактубда ҳукуматдан, ўзининг конституциявий мажбуриятларига мувофиқ, инсон ҳуқуқлари ва эркинликлари поймол этилишига барҳам беришни, ҳамда сиëсий террорни тўхтатишни талаб қилди.
Украина журналистлари ва мухолифат фаоллари турли тазйиқларга учраëтганлари ва калтакланаëтганлари ҳақида тез-тез шикоят қилишмоқда. 1991 йилдан бери Украинада 18 журналист ўлдириб кетилди.
XS
SM
MD
LG