Линклар

logo-print

Бугун уруш жиноятлари бўйича БМТ Ҳаага трибунали Босния сербларининг собиқ президенти Биляна Плавсични 1990 йиллардаги Босния уруши давомида инсониятга қарши жиноятлар содир қилганликда айблади ва 11 йил озодликдан маҳрум этди.


Ўтган йили Плавсич 1992-95 йиллардаги урушлар мобайнида инсониятга қарши жиноятлар содир қилганини эътироф этган эди. Прокурорлар, собиқ Босния серб лидерига 15 йилдан 25 йилгача қамоқ жазоси берилишини талаб қилдилар.
Адвокатлар бундай қамоқ жазоси 72 ëшли Плавсич учун умрбод қамоқ жазосига тенг бўлишини айтиб, қамоқ жазосининг 8 йилдан ошмаслиги кераклигини тавсия қилдилар.
XS
SM
MD
LG