Линклар

logo-print

Аввал хабар қилганимиздек, Арманистонда чоршанба кунги президентлик сайловлари ўтказилишига нисбатан норозилик намойишлари бўлиб ўтди.


Бугун Европа Ҳавфсизлик ва Ҳамкорлик Ташкилоти (ЕХҲТ) намойишда қатнашган 100дан ошиқ мухолифат фаолининг ҳибсга олганини танқид қилди.
ЕХҲТнинг Еревандаги идораси бошлиғи Петер Ичер (Peter Eicher) иқтидордаги президент Роберт Кочарян мухолифлари адвокатлар иштирокисиз суд қилиниб, 15 кунга озодликдан маҳрум этилганларини маълум қилди.
Шанба куни Ереванда ўтказилган норозилик намойишида бир неча ўн минг киши қатнашди.
Муҳолифат гуруҳлари сайловда овозлар соҳлаштирганини даъво қилиб, Кочарян рақиби Степан Демирчян Арманистоннинг янги президенти сифатида эълон қилинишини талаб этишмоқда.
Арманистон Марказий сайлов комиссияси тарқатган маълумотга кўра, Кочарянга 49,50 фоиз, Демирчянга эса 28,22 фоиз овоз берилган.
Президентлик сайловларининг иккинчи давраси бешинчи март кунига белгиланди.
XS
SM
MD
LG