Линклар

logo-print

Бугун Туркия парламенти Ироққа қарши эҳтимолий урушга тайëргарлик кўраëтган Америка қўшинларини мамлакат ҳудудларида жойлаштириш борасида Анқара ҳукумати қабул қилган қарор юзасидан овоз беришни яна кечиктирди.


Туркиядаги ҳукмрон “Адолат ва Тараққиëт” партияси расмий вакили Солиҳ Капусўз ҳукумат ҳали ҳам мазкур масала бўйича мухолифат ва парламент расмийлари билан муросага келишга ҳаракат қилаëтганини маълум қилди. Солиҳ Капусўзнинг қайд қилишича, шанба куни парламент аъзолари ҳукумат қарори хусусида овоз беришлари мумкин.
Мазкур қарорда АҚШнинг тахминан 62 минг аскарини олти ой муддатга Туркия ҳудудларида жойлаштириш ва турк қўшинларини Ироқнинг шимолий ҳудудларига жўнатиш кўзда тутилади.
XS
SM
MD
LG