Линклар

Нефт экспорт қилувчи мамлакатлар уюшмаси ОПЕК, Ироққа қарши уруш бошланган тақдирда нефт бозорида пайдо бўладиган танқисликни қоплай олишини маълум қилди.


Ташкилотга кўра, бундай вазиятда нефт импорт қилувчи мамлакатларнинг нефт заҳираларидан фойдаланишларига эҳтиëж қолмайди.
Айни пайтда, бугун нефт нархи 1991 йилги Форс кўрфази урушидан буëн, энг юқори даражага кўтарилди. ОПЕК Бош котиби Алваро Силва Калдерон нефт нархи ошганига иқтисодий воқелик эмас, балки ваҳимали тахминлар сабаб бўлганини қайд этди.
Бугун Қўшма Штатларда бир бочка нефт нархи 38 доллар 22 сентни ташкил қилди. 1990 йил октябрида бир бочка нефт нархи 41 доллардан ошган эди.
XS
SM
MD
LG