Линклар

logo-print

Бугун Россия ва Хитой Пхеняннинг тахмин қилинаëтган ядровий дастури борасидаги келишмовчиликни ҳал қилиш учун Шимолий Корея ва Қўшма Штатлар ўртасида бевосита музокаралар ўтказилишига чақирдилар.


Россия Ташқи ишлар вазири Игор Иванов Пекинда Хитой вице-президенти Ху Жинтао ва Ташқи вазири Танг Жиакциян билан учрашгандан кейин, томонлар қўшма баëнот эълон қилдилар. Унда Пхенян ва Вашингтон орасида яккама-якка музокаралар олиб бориш орқали муаммога ечим топиш мумкинлиги таъкидланади. Айни пайтда, Ироқ бўҳронини ҳам тинч йўл орқали ҳал этишга даъват қилинди.
Кеча Оқ уй маъмурияти Шимолий Кореянинг Янгбэон атом электр станциясида ядровий реактор қайта ишга туширилганини маълум қилди. Россия, Хитой ва Шимолий Корея расмийлари, ҳозирча, ушбу хабарга муносабат билдиришгани йўқ.
XS
SM
MD
LG