Линклар

logo-print

Қирғизистон Конституциявий суди 11 нафар парламент депутатининг Қирғизистон ва Хитой ўртасидаги 1250 квадрат километр ерни Хитойга бериш ҳақидаги шартномани ратификация қилмаслик ҳақидаги даъватини рад этди.


11 депутат Бишкек ва Пекин ўртасида 1996 ва 1999 йилларда имзоланган шартнома парламентда етарлича муҳокама этилмаганини таъкидлар экан, қонун лойиҳасида ҳудуднинг Хитойга берилиши ҳақида ҳеч нарса дейилмаганини айтмоқда.
Қирғизистон аҳолиси мамлакат ҳудудининг бир қисмини Хитойга бериш ҳақидаги қарорни қўлламаган. Ўтган йилда мухолифат томонидан уюштирилган норозилик намойишларига ҳам хусусан ушбу масала туртки берган эди.
Бироқ Конституциявий суд ўзининг бугунги қарорида Хитой билан тузилган шартнома конституцияга зид эмас, деган хулосага келган. Суднинг ҳукмига кўра, парламентнинг ҳар иккала палатаси ҳам ўтган йилда ушбу қарорни қабул қилганида, қонун доирасида иш тутган.
XS
SM
MD
LG