Линклар

logo-print

Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг иқтидордаги раиси, Нидерландия Ташқи ишлар вазири Яаап де Хуп Шеффер Туркманистонга ташриф буюради.


Озодлик радиоси Венадаги мухбирининг хабар беришича, душанба куни Шеффер Туркманистон президенти Сапармурот Ниёзов ва Ташқи ишлар вазири Рашид Мередов билан учрашади.
Шеффер Ниёзовдан ташкилотнинг миссияси билан ҳамкорлик қилишни сўраш ниятида. Миссия мақсади - ўтган йил ноябр ойида президент ҳаётига суиқасд қилишга уриниш билан боғлиқ тергов ишини олиб боришдир.
Шу вақтга қадар Туркманистон Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти билан бу масалада ҳамкорлик қилишдан бош тортиб келган.
Ташкилот қўлга киритган маълумотларга кўра, иш юзасидан ҳибсга олинганлар қийноққа солинмоқдалар. Расмий Ашхобод буни инкор этмоқда. Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилоти Туркманистонда инсон ҳуқуқлари поймол қилинаётгани ёки қилинмаётганини ўрганиш учун 10 давлат вакилидан таркиб топган қўмита тузди.
XS
SM
MD
LG