Линклар

Афғонистон Европада хавфсизлик ва ҳамкорлик ташкилотининг “ҳамкор аъзоси” сифатида тан олиниш ниятини билдирди.


“Ҳамкор аъзо”, деб ташкилотга аъзо 55 давлатга қўшни бўлган ёки улар сиёсатига таъсир қилишга қодир мамлакатлар тан олиниши мумкин.
Ташкилот матбуот котиби Ричард Мерфи бу сўров Афғонистон Ташқи ишлар вазири Абдулла Абдулладан олинганини маълум қилди. “Афғонистон ташкилотга аъзо уч Марказий Осиё республикасига қўшни бўлиб, улар билан муштарак хавфсизлик манфаатларига эга”, - деди Мерфи.
“Ҳамкор аъзолар” орасидаги муносабатлар ҳар хил бўлиб, баъзида бу мақомга эга давлатлар ташкилот саммитларида қатнашадилар, баъзида эса фақат махсус йиғинларга таклиф этиладилар.
XS
SM
MD
LG