Линклар

Бир қуролланган одам бугун Покистоннинг Карачи шаҳрида АҚШ консуллигининг икки қўриқчисини отиб ўлдирди.


Олти полициячи яраланган. Бош инспектор муовини Тариқ Жамол полиция постида текширилаётган одам бир полициячидан автоматни тортиб олиб, ота бошлаганини маълум қилди. Полиция у одамни ҳибсга олган.
Ўтган йил 12 июн куни АҚШ консуллиги ёнида бомба портлаган ва натижада 12 покистонлик нобуд бўлганидан сўнг консулликда хавфсизлик чоралари кучайтирилган эди. Бомба портлатганликда айбланиб, беш киши ҳибсга олинган. Улар устидан маҳкама жараёни давом этмоқда.
XS
SM
MD
LG