Линклар

Покистон президенти Первез Мушарраф бугун Исломободда Ироқ, сўнг АҚШ элчиси билан учрашди.


АҚШнинг Исломободдаги элчихонаси берган маълумотга кўра, Оқ Уй номидан Мушарраф билан АҚШ Давлат котибининг Жанубий Осиё бўйича ёрдамчиси Кристина Рокка учрашди.
Ироқ эса Исломободга Ахборот вазири Муҳаммад Саид ал-Саҳҳафни юборди.
Покистон – БМТ Хавфсизлик кенгашининг доимий бўлмаган 10 аъзосидан биридир. Кенгаш март ойи бошида Ироқ масаласини яна бир бор муҳокама қилади ва янги резолюция лойиҳасини овозга қўяди. Бунда Покистон овози муҳим бўлиши шубҳасиз. Ташқи ишлар вазирлиги Покистон ҳукумати бу масала юзасидан ҳали қарор қабул қилмаганини билдирди.
XS
SM
MD
LG