Линклар

Бугун Чехия президенти этиб собиқ Бош вазир Вацлав Клаус сайланди.


Чехия парламенти депутатлари бугун президентликка номзодларни уч марта овозга қўйишга мажбур бўлдилар. Учинчи марта кўпчилик овоз билан мухолифат лидери, биринчи икки босқичда президентликка сайланиш учун бор-йўғи бир неча фоиз овоз йиға олмаган Вацлав Клаус сайланди. 281 ўринлик парламентнинг 142 депутати Клаус учун овоз берди.
У билан собиқ Таълим вазири, Бош вазир Владимир Шпидла коалицияси намоёндаси Ян Сокол рақобатлашди.
Клаус 13 йил давлатни бошқарган ва ҳокимиятдан 2 феврал куни кетган, Чехия Республикаси конституциясига кўра, учинчи марта президент этиб сайланиш ҳуқуқига эга бўлмаган Вацлав Хавел ўрнини эгаллайди.
XS
SM
MD
LG