Линклар

logo-print

БМТ Бош котиби Кофи Аннан Қибриснинг турк ва грек лидерлари оролни бирлаштириш мақсадида тинчлик шартномасини имзолаш ёки имзоламаслик борасидаги қарорни қабул қилиш учун янги муддат – 10 мартни белгилаганларини маълум қилди.


Буни Кофи Аннан бугун Никосияда қибрислик грекларнинг президенти Тассос Пападопулос ва қибрислик турклар лидери Раул Денкташ билан учрашувидан сўнг билдирди.
БМТ таклиф этган режада икки этник гуруҳни бирлаштирадиган ва баъзи умумий тузилмаларга эга бўлган федерацияни барпо этиш кўзда тутилган. Қибрис греклари бу режага қаршилар, чунки унга кўра, фақат 20 минг қочқинларнинг Туркия қўшинлари 1974 йилда босиб олган ерларга қайтишлари мумкин бўлади. Режага, шунингдек, қарши бўлган Денкташ турклар ҳудуди халқаро ҳамжамият томонидан тан олиниши кераклигини таъкидламоқда.
Агар икки этник гуруҳ бирлаша олмаса, келаси йилда фақат қибрислик греклар Европа Иттифоқига қўшила оладилар.
XS
SM
MD
LG